11 Январ 2022 йил 520

Ҳарбийлар боғига саёҳат

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 2 апрел кунидаги “Ички ишлар органларининг жамоат хавфсизлигини таъминлаш ва жиноятчиликка қарши курашиш соҳасидаги фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича қўшимча ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига кўра “Ички ишлар органларида маънавий-маърифий ишларни ташкил этиш концепцияси” тасдиқланган бўлиб, унга кўра, ички ишлар органлари ходимларининг дунёқараши, сиёсий онги, маънавий ва интеллектуал салоҳиятини юксалтириш, ватанпарварлик, ғурур, ифтихор, касбга нисбатан садоқат ва юқори масъулият ҳисларини ошириш бугунги куннинг муҳим вазифаларидан бири этиб белгиланди.

Концепцияга кўра, ички ишлар органларида маънавий-маърифий ишлар "Ватанга ва халққа садоқат билан хизмат қилиш-олий бурчимиз!" концептуал ғояси асосида ташкил этилмоқда. Бу борада Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги жазони ижро этиш департаменти тўртинчи минтақавий ҳудуд тасарруфидаги Жазони ижро этиш департаменти Тўртинчи минтақавий ҳудуд 2-сон жазони ижро этиш колонияси ходимлари ўртасида ҳам жадал олиб борилмоқда. Дастурга кўра, ходимларда миллий маданиятимиз ва қадриятларимизга ҳурмат ва эҳтиром ҳис-туйғуларини, юксак эстетик дид ва ахлоқий меъёрларни шакллантириш, Ўзбекистон халқининг бой тарихи, маданияти, анъаналари ва урф-одатларига ҳурмат, миллий маданиятимизнинг энг яхши намуналари билан таништириш, шахсий таркибга юртимиздаги  музей, театр, кино, концерт ва бошқа тадбирлар ташриф буюриш орқали бу борадаги ишларни янада чуқур сингдириш асосий йўналишлардан биридир. Жумладан, Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Жазони ижро этиш департаменти Тўртинчи минтақавий ҳудуд 2-сон жазони ижро этиш колонияси ходимлари Қарши шаҳрида жойлашган “Ватанпарварлик боғига” саёҳат уюштиришди.

“Жума – Ватанпарварлик куни” тадбири доирасида ташкил этилган тадбирда ички ишлар органлари ходимлари ва уларнинг фарзандларига  истироҳат боғида кўргазмага қўйилган махсус ҳимоя воситалари, жанговар ва хизмат автомашиналари, қурол-яроғ ва бошқа ускуналар, кийим-бошлар билан яқиндан танишишди. Соҳа ходимлари ҳарбий хизматчилардаги жасурлик, мардлик, фахр-ифтихор, Ватанга муҳаббат, миллий истиқлол ғояларига содиқлик, фуқароларда ички ишлар органларига ҳурмат туйғусини шакллантириш борасида иштирокчиларга атрофлича маълумотлар берилди.

Юртимизга садоқатли, жамиятга дахлдорлик ҳисси, ҳарбий-ватанпарварлик туйғуси юксак ёш авлодни вояга етказиш, бу жараёнда миллий армиямиз тизимида амалга оширилаётган барча ислоҳотлар муҳим омил бўлмоқда. Ёшларни ҳар томонлама ихчам ва замонавий миллий армиямиз эришаётган ютуқлар билан таништириб бориш, уларда Ватан озодлиги, сарҳадлар дахлсизлиги ва эл осойишталиги йўлида фидокорона курашган миллий қаҳрамонларимиз номини ёдда сақлаш, миллий армиямиз қудрати ва салоҳиятига бўлган ишончни кучайтиришдан иборатдир.

Боғдаги сунъий кўл, кириш дарвозаси, амфитеатр, ҳарбий хандақ, қояда тошга чиқиш, ўқ отиш жойи ва лукодром, ҳарбий кичик музей, парашютдан сакраш минораси,  ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш борасида амалга оширилган ишлар саёҳатчиларда катта таассурот қолдирди.

Саёҳат Ўзбекистон манфаатларини нафақат ҳарбий, балки барча соҳаларда ҳимоя қилишга тайёр турган миллий армиямиз Қуролли Кучларнинг қудрати ҳаётий мисоллар ва таъсирчан кўргазмали воситалар орқали ёшлар онгига сингдирилди.

Text to speech