12 Август 2021 йил 453

Ҳарбий хотин-қизлар беллашуви

Қарши шаҳридаги Ўзбекистон Республикаси олий ҳарбий Авиация билим юртида Мустақиллигининг 30 йиллиги муносабати билан вилоят ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, Жанубий-Ғарбий махсус ҳарбий округи қўшинларига қарашли ҳарбий қисмларда хизмат қилаётган ҳарбий хизматчи аёллар ва ҳарбий хизматчиларнинг турмуш ўртоқлари ўртасида спортнинг валейбол тури бўйича мусобақа бўлиб ўтди. Унда ўнга яқин хотин-қизлар жамоалари ўзаро беллашдилар.
Қизғин ва муросасиз баҳсларга бой мусобақада ҳар бир жамоа ғолиблик учун курашди. Мусобақада Қарши шаҳридаги олий ҳарбий Авиация билим юрти жамоаси ғолибликни қўлга киритди. Навбатдаги совринли ўринларни эса вилоят ИИБ ва Божхона бошқармаси валейболчилари банд этди.
Ғолиб жамоалар Жанубий-Ғарбий махсус ҳарбий округининг “Диплом” ва қимматбаҳо совғалари билан тақдирланди.

Text to speech