20 Декабр 2021 йил
526
Ҳарбий хизматчиларнинг оилалари ишга жойлашди
Яқинда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Халқаро аэропортларда хавфсизликни таъминлаш қўшинларига қарашли 7256-ҳарбий қисмда Қарши харбий прокурори Ж.Aшуров томонидан сайёр қабул ўтказилди. Унда ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзолари иштирок этишди.
Сайёр қабулда ҳарбий хизматчиларнинг оила аъзоларини иш билан таъминлаш мақсадида “Бўш иш ўринлари ярмаркаси” ҳам ташкил этилди. Бундан ташқари иштирокчиларнинг кундалик ва маиший ҳамда тиббий йўналишдаги мурожаатлари ҳам тингланди.
Қабулда ҳарбий хизматчиларнинг оила аъзоларидан иш билан таъминлаш бўйича 17 та муаммо жойида ҳал этилди. Болаларни боғчага жойлаштириш бўйича 9 мурожаат назоратга олинди. Шунингдек, соғлиқни сақлаш, коммунал муаммолар бўйича ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.