Ҳар жойни қилма орзу
Эрон ислом Республикаси фуқароларии Саадат Дана Леила Моҳаммад ва унинг эри Рашидзадеҳ Aҳмад Реза Моҳаммад Реза жиноят ишлари бўйича Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз шаҳар судининг ҳукмига асосан, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “б ва в” бандлари ва 169-моддаси 3-қисми “а” банди билан айбланиб, жазога тортилганди. Хорижий фуқароларнинг жазони ўташ даврида қилмишидан чин кўнгилдан пушаймонлиги, ўзини хулқи ва одоби билан бошқаларга ўрнак бўлгани боис уларга мамлакатимизда инсонпарварлик тамойиллари устуворлиги тушунтирилди.
Натижада қонунчиликда белгиланган тартибда Саадат Дана Леила Моҳаммаддан Жиноят ишлари бўйича Муборак тумани судининнг ажримига асосан қўлланилган қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси бекор қилиниб, базавий ҳисоблаш миқдорининг 107,5 баравари миқдорида ва унинг эри Рашидзадеҳ Aҳмад Реза Моҳаммад Резадан эса базавий ҳисоблаш миқдорининг 137,5 баравари миқдорида жарима ундирилди.
Эр-хотин дарҳол Муборак тумани ИИБ М ва ФРГ ходимлари томонидан Ўзбекистон Республикасидан чиқариб юборилди.
Начора, халқимизнинг ҳар жойни қилма орзу, ҳар жойда бор тошу тарози деган нақли шу тоифа инсонларга нисбатан айтилган бўлса ажабмас.