24 Сентябр 2021 йил
440
Ҳар бир мурожаат назоратга олинган
Халқ дардини тинглаб, фуқароларни қийнаётган кундалик муаммоларга ечим топиш бугунги кун раҳбарининг бош мақсади. Қашқадарё вилояти ИИБ бошлиғи 3-сектор раҳбари полковник Шуҳратжон Сатволдиев фуқароларнинг кундалик ташвиши ва муааммоларини ўрганиш мақсадида бошқарма Жисмоний ва юридик шахсларни қабул қилиш хонасида мурожаат билан келган фуқароларни қабул қилди. Қабулда фуқаролардан жами 10 та мурожаат тингланди. Мурожаатларнинг асосини ички ишлар органларининг тергов, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва бошқа хизматларда қонунбузарликларни малакалаш борасидаги эътирозлар ташкил этди.
мурожаатларнинг барчаси вақт талаб этиши инобатга олиниб, назоратга олинди ва тегишли мутасаддиларга топшириқлар берилди.