Ҳар бир мурожаат эътиборда
Қашқадарё вилояти ИИБ бошлиғи, 3-сектор раҳбари, полковник Ш.Сатволдиев фуқароларнинг кундалик юмуш ва муаммоларини тинглаб, ҳал этиш мақсадида бошқарма Жисмоний ва юридик шахсларни мурожаатларини қабул қилиш хонасида турли масалларда келган фуқароларни қабул қилди. Қабулда ҳар бир мурожаат ортида инсон тақдири, унинг муаммоси ва ташвишлари ижобий ечим топишига алоҳида эътибор қаратилди.
Очиқ ва самимий мулоқот тарзида ўтган қабулда 16 нафар фуқароларнинг мурожаати тингланди. Айниқса, фуқароларнинг ички ишлар органлари хизматига ишга кириш билан боғлиқ 4 та ишга кириш ўзини ўзи банд этишга оид масалари жойида ҳал этилди. 2 та мурожаатлар эса соҳавий хизматлар масъуллари иштирокида атрофлича муҳокама этилиб, мурожаатчига ҳуқуқий тушунтириш берилди. Қолган 10 та мурожаатни ижобий ҳал этиш бўйича раҳбарларга тегишли топшириқлар берилиб, ижроси назоратга олинди.
Бу борадаги ишлар давом этмоқда.