5 Октябр 2020 йил 810

Ҳар бир аёл ҳимоя остида

Мамлакатимиз аёлларнинг жамиятдаги ўрни ва ролига юқори баҳо берлиб, уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, хотин-қизларимизнинг билимдон, замонавий мутахассис, малакали касб эгалари бўлишлари учун зарур шарт-шароитлар яратиш ва уларнинг бандлигини таъминлаш энг устувор вазифалардан бири этиб белгиланган.

Қашқадарё вилояти ИИБ ҲПБ Хотин-қизлар масалалари бўйича бўлими томонидан бандлиги таъминланмаган, кам таъминланган ва ижтимоий химояга мухтож хотин-қизлар томонидан содир этилиши мумкин бўлган салбий ҳолатларни  олдини олиш мақсадида Қарши шаҳар банликка кўмаклашиш маркази билан ҳамкорликда Қарши шаҳрида “Мехнат ярмаркаси” ташкил этилди.

Ушбу мехнат ярмаркасида 21 нафар ишсиз ҳамда 13 нафар ИИБда профилактик ҳисобда турган хотин-қизларга ўзларининг мутахассислиги ва ишлаш истаги бўлган бўш иш ўринларига жойлашишлари учун йўлланмалар берилди.

Text to speech