16 Ноябр 2024 йил 1022

“Хамса”чилик тарихи.”Садди Искандарий” достони мавзусида намунавий очиқ дарс машғулоти

Бугунги кунда ёшларга сифатли таълим бериш, замонавий педагогик технологиялардан фойдаланган ҳолда таълим сифатини яхшилаш ҳар бир таълим муассасасининг асосий вазифаларидан биридир. Ички ишлар вазирлиги Қашқадарё академик лицейида ҳам бу борада бир қанча амалий ишлар жорий этилмоқда.

Ички ишлар вазирлиги Қашқадарё академик лицейи Тилларни ўрганиш кафедраси она тили ва адабиёт фани ўқитувчиси Равшанова Мўътабар Камоловна 2024 йил 14-ноябркуни 2-курс 23-03 гуруҳда адабиёт фанидан “Хамса”чилик тарихи, ”Садди Искандарий” достони мавзусида очиқ дарс ўтди.

Дарсда “Кичик гуруҳларда ишлаш”, “Ким топқир?”, “Давом эт…”, ”Таснифлаш”, “Занжир”, ”Ўнта далил” каби замонавий педагогик технологиялардан фойдаланилди. Алишер Навоий ижоди ҳақида слайд ва видеолавҳалар тақдим этилди.

Мавзу юзасидан улуғ ижодкор Алишер Навоийнинг “Садди Искандарий” достонининг қаҳрамони Искандар шоҳнинг сиймолари саҳна кўриниши қисмида ўқувчилар томонидан гавдалантирилди. Навоий шеърияти асосида мушоира ўтказилди.

Дарс жараёнида ўқитувчи ва ўқувчилар ўртасидаги ҳамкорлик, дарс усуллари орқали ўқувчиларнинг фаоллиги юқори даражада бўлди. Очиқ дарс ўқувчиларни Ватанга муҳаббат, меҳнатсеварлик, чин инсонийлик руҳида тарбиялашда маънавий сабоқ дарси бўлиб, ҳар томонлама намунали ташкил этилди.

Text to speech