25 Апрел 2022 йил 591

Ҳамкорлик шартномаси учун 5400 АҚШ доллари 

 

Қонунда ҳам, динда ҳам пора олиш ёки бериш қораланади. Аммо айрим шахслар нафсини қондириш илинжида бундай жирканч ишдан тап тортмаяпти. Жумладан, 2022 йил 24 апрель куни Қашқадарё вилояти ИИБ ЖҚБ Коррупция ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бўлими, ДХХ Қашқадарё вилояти бошқармаси, вилояти прокуратураси ҳамда вилоят прокуратураси ҳузуридаги Департамент томонидан Нишон туманида ўтказилган тезкор тадбирда яна бир нафс қулининг кирдикорлари фош этилди.

Маълум бўлишича, туман ҳудудида жойлашган ўрта таълим мактаби эски биносини бузиш ишларини амалга ошириш учун раҳбар орқали “ҳамкорлик” шартномаси расмийлаштириб бериш эвазига Нишон туман ХТБ ходими И.Ж. Қарши шахри Беклар МФЙда яшовчи МЧЖ раҳбари А.Е.дан 5400 АҚШ доллари миқдордаги  пулларни олган вақтда ашёвий далиллар билан ушланди.

Мазкур ҳолат юзасидан Департаментнинг вилоят бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 210-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Text to speech