29 Август 2022 йил 286

Ҳамкор ташкилотлар билан йўл харитаси тузиб олинди

Шаҳрисабз шаҳрида “Мамлакатимизга хорижий сайёҳларни жалб қилиш учун 2022 йилда ҳукумат томонидан белгиланган чора-тадбирлар” мавзусида йиғилиш бўлиб ўтди. Унда вилоят ИИБ Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси ва ҳамкор ташкилотлар вакиллари иштирок этишди.  

Тадбирда Президентимиз ташаббуслари билан юртимизда туризм салоҳиятини юксалтириш ва соҳани ривожлантириш борасида чиқарилган фармон ва қарорлар асосида хорижий ва маҳаллий туристлар учун хавфсиз туризмни таъминлашга, алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Жорий 2022  йилда ҳам туризм бўйича қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ижроси юзасидан амалий ишлар ҳамда фуқароларга ва хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармалари ходимларига тушунтириш ва тарғибот ишлари олиб борилмоқда. Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 5 январдаги “Ўзбекистон Республикасида туризмни жадал ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони дунёнинг бир қанча давлат фуқароларини мамлакатимизга маълум муддатга визасиз киришига ҳамда бир қанча давлат фуқароларини электрон кириш визасини олишларига имкон яратди.

Бундан ташқари, ҳозирги кунда туристлар оқими кўпайиши хавфсиз туризмни таъминлаш соҳасидаги ишларни такомиллаштиришни талаб этмоқда.

Шунингдек, Президентимизнинг 2019 йил 6 мартдаги “Транспорт ва туризм объектларида жамоат хавфсизлигини таъминлашнинг самарали тизимини жорий этишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори бу борада амуҳим дастуриламал бўлмоқда. Шу билан бирга ушбу қарор асосида бу соҳада қатор янгиликлар жорий этилмоқда.

Сўнгги йилларда туризм соҳаси иқтисодиётнинг реал секторига айланиб бораётган бир пайтда юртимизда хавфсиз туризмни таъминлаш энг муҳим устувор вазифаларимиздан биридир.

Text to speech