3 Апрел 2023 йил 257

Ҳам маънавий, ҳам маърифий тадбир

Бугун Қашқадарё вилояти мусиқали драма театрида Ўзбекистон Республикаси ИИВ маданият саройи “Ашула ва рақс” ансамблининг хайрия концерт дастури бўлиб ўтди. Унга Ички ишлар органлари ходимлари ва уларнинг оила аъзолари, тизимда узоқ йиллар самарали хизмат қилиб фахрийлик гаштини сураётган отахонлар, боқувчисини йўқотганлар ҳамда хизмат вазифасини бажариш чоғида вафот этган ходимларнинг фарзандлари таклиф этилди.

Тадбирда ИИВ Ашулар ва рақс ансамбли раҳбари Учқун Тиллаев, таниқли сўз устаси Ўткир Муҳаммадхўжаев, қизиқчи Зокир Очилдиев, хонадалар Даврон Ахмедов, Машҳура Эргашева, Сухроббек Хамдамов, Улуғбек Халиков, Шаҳноза Отабоева ва Фарҳод Қамбаровлар томонидан айтилган латифа ва куй қўшиқлар мухлислар олқишига сазовор бўлди.

Тадбирда хайрия концертидан тушган маблағнинг бир қисми органларида тизимда узоқ йиллар самарали хизмат қилиб фахрийлик гаштини сураётган отахонлар, боқувчисини йўқотганлар ҳамда хизмат вазифасини бажариш чоғида вафот этган ходимларнинг оила аъзоларига совғалар сифатида берилди.

Text to speech