Ҳам амлий ёрдам, ҳам тарғибот
Қашқадарё вилояти ИИБ ЖХХ Пробация бўлими раҳбарияти томонидан соҳанинг шаҳар-туман ИИБ ЖХХ Пробация бўлинмаси ва гуруҳлари (катта) инспекторларининг иш юритувидаги ҳужжатларини вазирлик меёрий буйруқ талаблари асосида амалга ошириш, бу борада аниқланган камчиликларни бартараф этиш ҳамда амалий ёрдам кўрсатиш мақсадида сайёр тадбирлар уюштирилди.
Шахсий таркибнинг ижрочилик интизоми, хизмат ва хизматдан ташқари вақтларда белгиланган тартиб қоидаларга риоя этиши, ўз вақтида хизмат жойида бўлиши, ҳамкасбларим ва фуқаролар билан бўладиган мулоқотларда вазмин, самимий ва хушмуомала бўлиш, хизмат кийимида ноўрин хатти-ҳаракатлар содир этмаслик спиртли ичимликлар истеъмол қилмаслиги, автомашинани тегишли ҳужжатларсиз бошқармаслик ҳамда фуқаролар ва пробация назорати остидаги шахслар билан ноқонуний муносабатга киришмаслик, тамагирлик қилмаслик, хизмат вазифаларига кирмайдиган ишларга аралашмаслик, ноқонуний муносабатга киришмаслик бўйича Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг 2021 йил 21 октябрь кунидаги “Ички ишлар органларида маънавий-маърифий ишлар фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисида”ги буйруғи талабларига қатъий амал қилиш тушунтирилди.
Бу борадаги ишлар давом эттирилмоқда.