Халқ билан юзма-юз
Вилоят ИИБ бошлиғи 3-сектор раҳбари Шуҳрат Сотволдиев Чироқчи тумани "Қаҳрамон" маҳалласида аҳоли вакиллари билан учрашиб, маҳаллада балиқчилик тармоғини ривожлантириш истагида бўлган фуқароларга амалий ёрдам бераётганлиги ҳақида хабар (https://t.me/chiroqchi_press/14360) қилган эдик.
"Қаҳрамон" ва "Соҳил" маҳаллалари аҳолиси яшаш хонадонларида интенсив усулда балиқ етиштириш учун сув ҳавзаси қурилиш ишларини вилоят ИИБ бошлиғи ёрдами билан бошлаб юборишди. Аҳоли хонадонларига интенсив усулда балиқ боқиш учун тайёрланадиган сув ҳавзаларини қурилиш ишлари учун қум-шағал аралашмаси етказилиб, қурилиш ишлари бошлаб юборилди.
Туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Эркин Бобоқулов ҳамда туман ИИО ФМБ бошлиғи Актамали Бешимқулов ҳамрохлигида вилоят ИИБ бошлиғи балиқчилик тармоғи тобора ривожланиб бораётган туманнинг Қаҳрамон ва Соҳил маҳаллаларида балиқчилик тармоғини ривожлантираётган аҳоли хонадонларида бўлиб қурилиш ишлари билан яқиндан танишиб, маҳаллаларнинг ўзига хос усув нуқтаси (драйвер)и саналган балиқчилик тармоғини ривожлантириш ва ушбу йўналишда аниқ ва самарали ишлаш механизмни йулга қўйиш масалаларига оид ўзининг кўрсатма ва тавсияларини берди.
Шунингдек,Ш.Сотволдиев усув нуқтаси балиқчилик соҳаси бўлган Соҳил ва Қаҳрамон маҳаллаларида аҳоли хонадонлари, тадбиркорлик объектларида бўлиб амалга оширилган ишлар, келгусидаги режалар ва ечимини кутаётган масалалар ҳақида туман мутасадди раҳбарлари билан суҳбатлашиб, ўз тажрибалар билан ўртоқлашди.