6 Май 2023 йил 349

Ҳалоликни шиор қилган ходимлар тақдирланди

Қашқадарё вилояти ички ишлар органлари ходимлари орасида ҳаллоликни шиор билган ходимлар кўпчилик. Улар фаолиятда адолатни устувор билиб, қасамёдига содиқ қолиб, пора бериш жиноятини фош этишда фаол иштирок этиб, обрў-эътибор қозонмоқда. Жумладан, яқинда йўл ҳаракати ҳуқуқбузарлигини содир этган фуқароларнинг маъмурий чора кўрмаслик эвазига таклиф этган пора бериш жиноятини фош этишдаги фаоллиги учун Миришкор, Муборак тумани, Шаҳрисабз шаҳар ИИБ ЙҲХБ ЙПХ инспекторлари катта сержантлар Вахоб Нуфтиллоев, Азиз Хасанов, Сухроб Норимовлар пул мукофоти билан тақдирландилар.

Худди шунингдек, ички ишлар органларида коррупцияга қарши кураш ва уни олдини олиш борасида 2023-йил давомида амалга ошириладиган чора-тадбирлар Дастурида коррупцион турдаги жиноятни олдини олган ходим билан бир қаторда унинг раҳбарини ҳам чорак якуни бўйича рағбатлантириш белгиланган. Шу сабабли қўл остидаги ходимлар билан олиб борган тарбиявий ва коррупцион ҳолатларга муросасиз бўлиш борасидаги  профилактик тадбирларни самарали ташкил этган Шаҳрисабз туман ички ишлар бўлими бошлиғи  подполковник Алишер Джураев ва унинг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари подполковник Обиджон Мухаммадиевлар ҳам рағбатлантирилди.

Бу янги амалиёт раҳбарларнинг қўл остидаги ходимлар орасида коррупцион турдаги жиноятларга муросасиз бўлиш ва олдини олишда муҳим мотвация бўлиб хизмат қилади.

Text to speech