7 Март 2024 йил 945

Халқободлик ёшларнинг "Оқсарой" текстиль корхонасида бўлишди

Вилоят ИИБ бошлиғининг ўринбосари Фаррух Таиров Шаҳрисабз туманида ҳуқуқ-тартибот ва мудофаа органлари томонидан 2024-йилда ёшларни оталиққа олиш ва улар билан манзилли ишлаш тизимини ташкил этиш доирасида туманимизнинг  3-сектор ҳудудидаги "Халқобод" маҳалласидаги оталиққа олинган ёшлар билан учрашди.

Маҳалладаги бир гуруҳ ишсиз ёшлар "Оқсарой" текстиль корхонасига таклиф этилди.

У ерда ёшлар корхонада ишлаб чиқарилаётган маҳсулот турлари, иш кўлами ҳамда бўш иш ўринлари билан танишишди.

Шунингдек, ёшларга корхона масъуллари томонидан ойлик маоши, ишчилар учун яратилган шарт-шароитлар хусусида ҳам тушунчалар берилди.

Text to speech