Халқободлик ёшларнинг "Оқсарой" тарихий мажмуасига саёҳати ташкил этилди
Вилоят ИИБ
бошлиғининг ўринбосари Фаррух Таиров Шаҳрисабз туманида ҳуқуқ-тартибот ва
мудофаа органлари томонидан 2024-йилда ёшларни оталиққа олиш ва улар билан
манзилли ишлаш тизимини ташкил этиш доирасида туманимизнинг 3-сектор
ҳудудидаги "Халқобод" маҳалласидаги оталиққа олинган ёшлар билан
учрашди.
Ёшлар
ўртасида ҳарбий ватанпарварликни кучайтириш ҳамда бой тарихимизга ҳурмат руҳида
тарбиялаш мақсадида "Оқсарой" тарихий мажмуасига саёҳат уюштирилди.
74-умумтаълим
мактабининг 9-, 10-, 11-синф ўқувчилари, жами 80 нафар ёш қамраб олинган
саёҳатда ўқувчиларга Амир Темур ва Темурийлар тарихи, "Оқсарой"
мажмуасининг жаҳон маданий меросида тутган ўрни ва нуфузи ҳақида тушунчалар
берилди.
Қолаверса,
ўқувчиларга туризм полициясининг вазифалари, улар хизмат вақтида фойдаланадиган
саф воситалари ва махсус транспорт техникалари намойиш этилди.