16 Март 2021 йил 589

Ҳаллоликни шиор билганлар

БИР ЖИНОЯТ ИККИНЧИСИГА БОШЛАДИ

2021 йил 14 март куни соат 20-00ларда “Тошғузор-Қайирма” темир йўл бекатлари оралиғининг 7 км 1-пекити яқинида жойлашган кўприги остида ғузорлик амакиваччалар Н.П. ва Н.У.лар металл қувурларни яширин равишда талон-торож қилаётганлиги Қашқадарё вилояти ИИБ Транспортда ХТБ тезкор ходимлари томонидан аниқланди. Эртаси куни мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатларини олиб бораётган вилоят ИИБ Транспортда хавфсизликни таъминлаш бошқармаси тезор вакили учрашган фуқаро Н.П. ишни “ёпди-ёпди” қилиш эвазига 5.000.000 сўм пора таклиф этади.

Тезкор ходим фуқарога бу ҳаракатлари қўшимча жиноятга сабаб бўлишини тушунтиришига қарамасдан фуқаро Н.П. мақсадидан қайтмаган.

Тезкор ходимнинг раҳбариятга берган билдиргисига асосан, 2021 йил 15 март куни ИИВ ЎХБ Қашқадарё вилояти бўйича бўлими ва Қарши Транспорт прокуратураси ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тадбирда бошқарманинг “Тошғузор” бекатидаги бўлинма маъмурий биносида фуқаро Н.П тезкор ходимга 250 АҚШ доллари ва 2.000.000 сўм миқдордаги пулларни пора тариқасида бераётган вақтда ушланди.

Ҳозирда Қарши Транспорт прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Text to speech