7 Октябр 2024 йил 354

Халқаро инновацион университетда “Жаҳолатга қарши маърифат” мавзусида тадбир ўтказилди

Унда Қашқадарё вилояти ИИБ ТҚКБ  бўлим бошлиғи, маёр Ф.Мухаммадиев, Қашқадарё вилояти ИИБ Терроризмга қарши курашиш бўлими мутахассислари Д.Ҳақбердиев, М.Ғафуровлар ҳамда университет ректори А.Маллаев, проректор Ф.Ражабова, профессор-ўқитувчилар, талаба-ёшлар қатнашди.

Тадбирда сўзга чиққанлар бугун мамлакатимизда қонун устуворлигини таъминлаш, аҳоли, айниқса, ёшлар ўртасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш борасида амалга оширилаётган чора-тадбирлар ҳақида фикр-мулоҳазаларини баён қилишди.

Шунингдек, дунёда юз бераётган мураккаб геосиёсий ва ғоявий-мафкуравий жараёнларнинг мазмун-моҳияти ҳар томонлама чуқур тушунтирилди. Терроризм ва диний экстремизм, радикализм, ақидапарастлик, сепаратизм, одам савдоси, "оммавий маданият" ва шу каби турли таҳдидлар тўғрисида маълумотлар берилиб, ёшларни айни вақтда пухта билим олишга, турли касб-ҳунарларни бошини тутишга, қолаверса бўш вақтларини мазмунли ўтказишда бадиий китоблар мутолаа қилишга чорладилар.

Text to speech