19 Январ 2024 йил 805

Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг навбатдаги сессияси бўлиб ўтди

Депутатлар ва масъул раҳбарлар иштирокида "ZООМ" платформаси орқали вилоят кенгашининг навбатдаги сессияси бўлиб ўтди. Унда воҳамизнинг ижтимоий-иқтисодий ҳаётига доир муҳим масалалар ўртага ташланиб, қарорлар қабул қилинди.

Жумладан, вилоятда ташқи реклама объектларига ташқи рекламани жойлаштириш учун йиғимлар миқдорини, ташқи реклама ва ахборот объектларини ўрнатиш учун оммавий оферта шартномасини намунавий шаклини тасдиқлаш, вилоятдаги умумтаълим муассасалари моддий-техник базасини янада мустаҳкамлаш чора-тадбирлари ва вилоят Ички ишлар бошқармаси бошлиғининг ўринбосари полковник Азиз Алланазаров 2023-йил давомида жамоат хавфсизлигини таъминлаш, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларга қарши курашиш, уларнинг барвақт олдини олиш борасида амалга оширилган ишлар ҳам муҳокама қилинди.

Text to speech