Халқ депутатлари Косон туман кенгашининг VI -чақириқ 103-сессияси ўтказилди
Сессиянинг кун тартибида туманни ишсизлик ва коррупциядан
холи ҳудудга айлантириш, "Обод хонадон – обод кўча – обод маҳалла" мезонлари жорий этиш
ҳамда “маҳаллабай” ва “хонадонбай” ишлаш бўйича 1-чорак давомида амалга
оширилган ишлар тўғрисида 4 та сектор раҳбари ҳисобот берди.
Шунингдек, туманда коммунал хизмат кўрсатиш соҳасида амалга
оширилаётган ишлар, мавжуд муаммолар ва уларни бартараф этиш чора-тадбирлари тўғрисида
туман ҳокимининг қурилиш масалалари бўйича ўринбосари ҳисоботи эшитилди.
Маҳалла еттилиги томонидан ўз хизмат вазифаларини бажарилиши
ҳолати ва аҳоли мурожаатлари билан ишлаш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари
тўғрисида эса туман ҳокимининг ўринбосари, хотин-қизлар бўлими бошлиғи ва бошқа
масъуллари ҳисоботлари тингланди.
Сессияда Қашқадарё вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи
Абдувоҳид Исмоилов ҳам иштирок этди.