31 Июл 2024 йил 681

Халқ депутатлари Чироқчи тумани Кенгашининг навбатдаги 87-сессияси бўлиб ўтди

Сессияда туман Кенгаши депутатлари, Қашқадарё вилоят ИИБ бошлиғи, полковник Абдувоҳид Исмоилов, туман сектор раҳбарлари, туман ҳокимининг ўринбосарлари, туман ташкилот раҳбарлари ва оммавий ахборот воситалари қатнашди.

Кун тартибида:

????Халқ депутатлари Чироқчи тумани Кенгашининг Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш бўйича доимий комиссияси раиси Ф.Элмуродовнинг Халқ депутатлари Чироқчи тумани Кенгашида депутатлик ўринлари сонини белгилашнинг янги мезонлари ҳақидаги ахбороти.

????Халқ депутатлари Чироқчи тумани Кенгашининг Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш бўйича доимий комиссияси раиси Ф.Элмуродовнинг “Туман сайлов комиссиялари аъзолигига номзодларни тавсия этиш тўғрисида”ги ахбороти.

????Туман солиқ инспекцияси бошлиғи Ғ.Карамановнинг 2024-йил II-чорак якуни бюджет тушумлари ижроси тўғрисидаги ҳисоботи.

????Мажбурий ижро бюроси Чироқчи туман бўлимининг 6 ойлик фаолияти юзасидан бўлими бошлиғи Адлия катта маслаҳатчиси Қ.Жураевнинг ҳисоботи.

Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш, уларга тадбиркорлик фаолиятини амалга оширишга кўмаклашиш, шунингдек, хотин-қизларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш борасида амалга оширилаётган ишлар бўйича туман Оила ва хотин қизлар бўлими бошлиғи Г.Соатованинг ҳисоботи.

????Аҳоли мурожаатлари ва муаммолари билан ишлаш ҳолати юзасидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қашқадарё вилояти Чироқчи туманидаги Халқ қабулхонаси мудири Қ.Гадоевнинг ахбороти маҳаллий Кенгаш депутатлари томонидан тингланиб муҳокама қилинди

Шундан сўнг сессия кун тартибидаги масалалар бўйича тегишли қарорлар қабул қилиниб олинди.

Text to speech