Ғузорлик фуқаролар сайёр қабулдан мамнун
Вилоят секторлари раҳбарлари томонидан жойларда ўтказилаётган сайёр қабулларда фуқароларнинг муаммолари тингланиб, ечим топмоқда. Жумладан, Қашқадарё вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи ўринбосари подполковник Хуршид Атаназаров Ғузор тумани 1-касб-ҳунар мактабида Обод маҳалла фуқаролар йиғинида касб-ҳунарга йўналтириш ўзини ўзи банд қилиш истагида бўлган ёшларбилан Сайёр қабул ўтказди. Унда 3-секторга қарашли маҳаллалардан истиқомат қилувчи 34 нафар ёшлар ва фуқаролар иштирок этди.
Сайёр қабулда ёшларнинг 20 мурожаати тингланди. Мурожаатларнинг 3 таси жойида ижобий ҳал этилди.
Қолган 15 та мурожаатлар эса маблағ ва вақт талаб этгани боис ижроси назоратга олинди.
Тадбирда 3 нафар ёшларга ўзини ўзи банд қилиши учун миксер, карчер ва ўт ўриш аппарати берилди. Қабул жараёнида 2 нафар ёшлар олдинги қабулда бўлгани ва масаласи ижобий ҳал этилгани учун вилоят ИИБ раҳбариятига ўз миннаитдорчилигини билдирди.
Бу борадаги ишлар давом эттирилмоқда.