Ғузор туманида хонадон эгасининг томорқасидан “марихуана” олинди
2020 йил 04 май куни Ғузор туман ИИБга келиб тушган хабарга кўра, шу куни соат 12:30 ларда Ғузор тумани “Гулшан” МФЙда яшовчи Т.З. яшаш хонадони кўздан кечирилганида, томорқасига 22 туп каннабис гиёҳвандлик ўсимлиги экилганлиги аниқланиб, ушбу 22 туп каннабис гиёҳвандлик ўсимлиги ҳолислар иштирокида тегишли тартибда ҳужжатлаштириб олинган. Шунингдек, шу куни З.Т.нинг яшаш хонадони кўздан кечириш давомида, З.Т. келгусида ўтказиш мақсадини кўзламай қонунга хилоф равишда марихуана гиёҳвандлик воситасини сақлаб келаётганлигини маълум қилиб, яшаш уйининг киришдан ўнг томондаги хонанинг дераза токчаси устидан 1 дона оқ рангли целофан пакетга солинган жами соф оғирлиги 1,3 грамм “марихуана” гиёҳвандлик воситасини тақдим қилган. Шаҳрисабз шаҳар ИИБ хулосасига кўра, З.Т.нинг томорқасидан ҳужжатлаштириб олинган 22 туп ўсимликлар таркибида тетрагидроканнабинол гиёҳвандлик моддаси мавжудлиги ва ушбу 22 туп ўсимликлар “каннабис” ўсимлиги деб аталиши кўрсатилганлиги ва ўз хоҳиши билан тақдим қилган 1 дона оқ рангли целофанга солинган яшил рангли, қуруқ ҳолдаги, ўзига хос ўткир ҳидли ўсимлик барглари таркибида тетрагидроканнабинол гиёҳвандлик моддаси мавжудлиги ва “МАРИХУАНА” деб аталиши, унинг соф оғирлиги 1,3 граммни ташкил этиши кўрсатилган. Мазкур ҳолат юзасидан ТИИБ ТБ томонидан З.Т.га нисбатан Ўз.Рес ЖКнинг 270-моддаси 1-қисми ва 276-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.