19 Март 2020 йил 837

Ғузор туманида ўғирлик жинояти фош этилди.

2020 йил 13-март куни Ғузор тумани “Хўжагузар” МФЙ, Хирот кўчаси 7-уйда яшовчи 1973 йилда туғилган Э.М.О  ТИИБга ариза билан мурожаат қилиб, у ўз аризасида, 2020 йил 29 февраль кунига ўтар кечаси Ғузор тумани “Дўстлик” МФЙ худудида жойлашган “Ал-Барака” савдо дўконидан 25.470.000 сўмлик 39 дона телефон апарати, 1.350.000 сўмлик аёллар кийим кечаги, 6.500.000 сўм пулларини жами 31.971.350 сўмлик моддий таварларини номаълум шахслар ўғирлаб кетганлигини маълум қилган. Ушбу ҳолат юзасидан ТИИБ ходимлари томонидан олиб борилган тезкор-қидирув ишлари натижасида, ушбу ўғирлик жиноятни, Ғузор тумани “Авғонбоғ” МФЙда яшовчи М.С  содир этганлиги аниқланиб, ундан 15 дона телефон апарати тегишли тартибда хужжатлаштириб олинган. Мазкур ҳолат юзасидан ҳозирги кунда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Text to speech