26 Июл 2023 йил 556

Гултувакда каннабис етиштираётган экан

Жорий йил 19 июль куни вилоят ИИБ ЖХХ ЖТСБ ППХБ 2-туманлараро гуруҳи ва Китоб ИИБ ходимлари томонидан олиб борилган тезкор тадбирда ҳовлисида гиёҳвандлик ўсимлиги етиштираётган шахснинг кирдикорлари фош этилди. Жумладан, Китоб тумани “Башир” МФЙда яшовчи Н.Ф. ҳовлисида 9 дона гул тувакда 10 туп каннабисни парваришлаб келаётгани аниқланиб, ички ишлар органлари ходимлари томонидан ҳужжатлаштириб олинди.

Хозирда Китоб тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов гуруҳи томонидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Text to speech