13 Июл 2023 йил 474

Гугурт қутисидаги марихуана

Қашқадарё вилояти ИИБ ТҚХ ЖҚБ ҳамда Шаҳрисабз шаҳар ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирида гиёҳванд модда савдосига чек қўйилди. Шаҳрисабз тумани “Тудамайдон” МФЙда яшовчи Н.У. Шаҳрисабз шаҳрида жойлашган автомашиналар эҳтиёт қисмлари бозори олдида сотувчи  У.Н.дан бир дона гугурт қутидаги марихуанани   600 минг сўмга сотиб олган вақтда ички ишлар органлари ходимлари томонидан ушланди.

Оғуфурушдан олинган “марихуана” гиёҳвандлик воситаси тарозига қўйилганда 3,4 грамм тош босди.

Ҳолат юзасидан Шаҳрисабз шаҳар ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Text to speech