Гугурт қуттиларига махсус қадоқланган "МАРИХУАНА"
2021 йил 11 февраль куни Қарши шаҳар 4-сонли ИИБга тушган хабарга кўра, Қарши шахар 4-сонли ИИБ ходимлари томонидан ўтказилаётган “Ёшлар гиёхвандликка қарши” тадбири давомида 2021 йил 11 февраль куни соат 12:00ларда Қарши шаҳар “Арал” МФЙда жойлашган “Пойтахт” чойхонаси олдида “Ласетти” русумли, 70 К 757 РА давлат рақамли автомашина олд ўриндиғида ўтирган, Косон тумани “Жиззали” МФЙда яшовчи О.У гиёҳвандлик воситасини кўп миқдорда қонунга хилоф равишда ўтказиш мақсадида, ўзи билан олиб юрган автомашина олд ўриндиқ ўртасига қора рангли целофан пакетига ўралиб, 4 дона “спички” ёзувли гугурт қутиларига махсус қадоқланган яшил рангли, ўткир ҳидли, ўсимлик қуритмаси борлиги аниқланиб, холислар иштирокида тегишли тартибда процессуал расмийлаштирилган. У.О.дан ҳужжатлаштириб олинган қора рангли целофан пакетига ўралган, 4 дона “спички” ёзувли гугурт қуттиларига махсус қадоқланган яшил рангли, ўткир ҳидли ўсимлик қуритмаси таркибида фаол гиёҳванд модда тетрагидроканнабинол гиёҳванд моддаси бор бўлиб, бу ўсимлик моддаси “МАРИХУАНА” деб аталиши, марихуананинг соф оғирлиги 12,1 граммни ташкил қилган. Қарши шаҳар
4-сонли ИИБ ТБ томонидан У.О.га нисбатан Ўз.Р ЖКнинг 273-м 5-қ билан жиноят иши қўзғатилган.