1 Март 2023 йил 371

“Гўзаллик ва нафосат кўйчиси”

Қашқадарё вилоят  “Нурли маскан” ихтисослаштирилган давлат таълим  муассасасида Ўзбекистон Халқ шоири Зулфияхоним таваллудининг 108 йиллигига бағишлаб “Гўзаллик ва нафосат кўйчиси” мавзусидаги  адабий-бадиий тадбир бўлиб ўтди.

Адабий-бадиий тадбирни ўқув ишлари бўйича  директор ўринбосари А.Мажидов очиб, Зулфияхонимнинг ижоди ва ва жамоат арбоби сифатидаги фаолиятини эътироф этди. Шоира шеърларида дўстлик ва тинчлик ғояларини баралла куйлаганини, бугунги кунда ҳам бу масалалар долзарб эканлигини қайд этди.

Дарҳақиқат, Зулфияхонимнинг юксак инсоний фазилатлари бугун ҳам ёшлар учун ибрат бўлиб хизмат қилиши, унинг сермаҳсул ижоди, гўзал шеъриятини барча адабиёт ихлосмандлари севиб ўқишлари ва шоиранинг адабий мероси ниҳоятда бой эканлиги, ўнлаб китоблари ўзбек адабиёти хазинасидан мустаҳкам ўрин олганлиги, шунингдек  кўплаб таниқли хориж ижодкорлари асарларини ўзбек тилига маҳорат билан ўгирганлиги хусусида сўз юритди. Зулфия нафақат бадиий ижоди билан, айни пайтда ўзбек аёлига хос вафо ва садоқат тимсоли сифатида ҳам халқимиз меҳрини қозонган.

 “Нурли маскан” ўқувчилари томонидан баҳор тароватини ўзида акс этувчи куй ва рақслар ҳамда Зулфияхоним ижодидан шеърий сатрлар ёд айтилди.

Тадбирда мактабнинг иқтидорли ўқувчилари томонидан тайёрланган Ҳамид Олимжон ва Зулфия ҳаётига бағишланган кичик сценарий намойиш этилди.

Тадбир доирасида Зулфия ҳаёти ҳақидаги композиция, шоира шеърларига басталанган қўшиқлар ижро этилди. Тадбир сўнгида мактабнинг иқтидорли ва жамоат ишларида фаол иштирок этган ўқувчилар фахрий ёрлиқлар билан тақдирланди.

Text to speech