Ғолиблар аниқланди
Қашқадарё вилояти ИИБда ички ишлар органларида хизмат қилаётган ходимлар ўртасида “Энг яхши ҳудудий ички ишлар органи бошлиғи”, “Энг яхши профилактика инспектори”, “Энг яхши терговчи”, “Энг яхши тезкор ходим” кўрик-танловлари бўлиб ўтди. Унда вилоят ички ишлар бошқармаси соҳавий хизматлари ва шаҳар-туман ИИБ бошлиқлари ва ходимлари иштирок этишди.
Ўз касбининг энг яхшиларини аниқлаш мақсадида ўтказилган кўрик-танловда соҳа вакилларининг жисмоний ва жанговар тайёргарлиги синовдан ўтказилди. Бундан ташқари ходимлар ўртасида соғлом рақобат муҳитини шакллантириш, Ватан олдидаги шарафли бурчини адо этиб, жиноятчиликка қарши курашиш, рўй берганларини фош этиш билан бирга маънавий-маърифий билими мунтазам ошириб бориш хислатлариига ҳам эътибор қаратилди.
Қизғин ва муросасиз баҳсларга бой бўлган танловнинг “Энг яхши ҳудудий ички ишлар органи бошлиғи” номинациясида 1-ўринни Нишон тумани ИИБ бошлиғи подполковник Шерзод Шокиров, 2-ўринни Қамаши тумани ИИБ бошлиғи майор Нуритдин Мейлиев, 3-ўринни Яккабоғ тумани ИИБ бошлиғи подполковник Дилшоджон Умаров қўлга киритди.
Танловнинг “Энг яхши профилактика инспектори” номинациясида эса Миришкор тумани ИИБ 3-сонли ИИБ ҲПГ ТП профилактика инспектори лейтенант Иброҳим Aтавуллаев ғолиб бўлди. Навбатдаги ўринларни эса Косон тумани ИИБ ҲПБ ТП профилактика инспектори катта лейтенант Холбек Қаршиев ва Китоб тумани ИИБ ҲПБ ТП профилактика инспектори катта лейтенант Дилшод Султонов банд этди.
“Энг яхши терговчи” номинациясида Муборак тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси тергов гуруҳи катта терговчи лавозими ҳисобидан терговчиси катта лейтенант Эрали Хасанов, Муборак тумани ииб Тергов бўлинмаси бошлиғи майор Бекзод Турдибоев ва Қарши шаҳар ИИО ФМБ 4-сон ИИБ тергов бўлинмаси суриштирувчиси капитан Нилуфар Қаҳрамоновалар барча ҳамкасблаоридан яхши эканлигини намойиш этиб, ғолиб бўлишди.
“Энг яхши тезкор ходим” танловида Қашқадарё вилояти ИИБ Терроризм ва экстримизмга қарши курашиш бошқармаси етакчи мутахассиси капитан Асрор Нуралиев совриндор бўлди. Навбатдаги ўринларни эса Қарши тумани ИИБ жиноят қидирув бўлинмаси тезкор вакили катта лейтенант Жасур Исламов ва вилояи ИИБ транспортда хавфсизликни таъминлаш бошқармаси терроризм ва экстремизмга қарши курашиш гуруҳи тезкор вакили катта лейтенант Руслан Сувонов эгаллади.
Кўрик-танлов ғолиблари пул мукофоти ва қимматбаҳо совғалари билан тақдирланди. Энди ғолиблар танловнинг республика босқичида иштирок этади.