“Глобаллашув даврида ёшларни маънавий-маърифий ва ахлоқий тарбиялаш, уларда ватанпарварлик руҳини шакллантириш: назария ва амалиёт” мавзусида Республика илмий-амалий конференцияси бўлиб ўтди
Ички ишлар вазирлиги Қашқадарё академик лицейида “Глобаллашув даврида ёшларни маънавий-маърифий ва ахлоқий тарбиялаш, уларда ватанпарварлик руҳини шакллантириш: назария ва амалиёт” мавзусида Республика илмий-амалий конференцияси бўлиб ўтди. Ушбу илмий-амалий конференцияда Плеханов номидаги Россия иқтисодиёт университети проректори, профессор Назар Хакимов, Қарши давлат университети ўқитувчилари, профессор Бойназар Йўлдошев, доцент Асрор Пардаев, Халқаро “Олтин мерос” фонди Қашқадарё вилояти бошқарув раиси, ёзувчи Шарофат Ашурова, Нуристон академик лицей директори, Психология фанлари бўйича фалсафа доктори, (PhD) Акмалжон Қудратов, Республика Маънавият ва маърифат маркази Қашқадарё вилоят бўлими раҳбари Комила Карамова, маҳаллий бошқарув ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, вилоят маънавият ва тарғибот маркази, вилоятимиздаги академик лицейларнинг маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосарлари, олимлар, ижодкорлар, лицейимиз ўқитувчилари ҳамда ўқувчилар иштирок этди.
Тадбирда сўз олганлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг “ Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган қўшимча чора тадбирлар тўғрисида” ги ПҚ-2124 сонли Қарори ва “Ёшлар ва бизнесни қўллаб қувватлаш йили” Давлат дастурида белгиланган вазифаларни амалга оширишда глобаллашув даврида ёшларни маънавий-маърифий ва ахлоқий тарбиялаш, уларга ватанпарварлик руҳини сингдириш лозимлигини таъкидлашди.
Республика илмий-амалий анжуманида ёшларга миллий-маънавий қадриятлар аҳамиятини сингдириш, маънавий қашшоқлашувнинг оқибатлари ҳақида тегишли назария ва амалий билимларни таҳлил қилиш орқали огоҳ бўлиш руҳиятини шакллантириш борасида ҳам атрофлича тушунчалар беришди.
Мустақиллик йилларида мамлакатимизда миллий –маънавий тикланиш борасида амалга оширилган ислоҳотлар ва эришилган ютуқлар, “Оммавий маданият” ва турли оқимларнинг мақсад ва муддаоларидан ёшлар огоҳ бўлиши, улар онги ва дунёқарашида маънавий иммунитетни шакллантириш ҳамда бошқа долзарб масаслалар хусусида илмий-таҳлилий мулоҳазалар иштирокчилар эътиборига етказилди.