14 Сентябр 2021 йил 662

Гиёҳвандликка муккасидан кетганлар қўлга олинди

 

Қашқадарё вилояти ҳудудида ўтказилаётган “Хавфсиз ҳудуд” тезкор профилактик тадбири давомида, фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш, жамоат тартибини сақлаш ва гиёҳвандлик моддаларини сақлаш, ташиш ва ўтказиш билан боғлиқ ҳолатларни аниқлаш мақсадида, вилоят ИИБ Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси ходимлари томонидан туристик намойиш объектлари ва инфратузилмаси ҳудудларида тезкор тадбирлар олиб борилмоқда. Жумладан, бошқарма ходимлари томонидан ўтказилган “Қорадори-2021” тадбирида Китоб тумани марказида юрган бир фуқаронинг безовталиги ва хатти-ҳаракатлари ходимларда шубҳа ўйғотди. Тезкор ходимлар фуқарони тўхтатиб, савол жавоб қилишганда туманнинг Пахтаобод МФЙда яшовчи М.Қ. нинг ёнидан гугурт қути ичида соф вазни 7,5 грамм бўлган марихуана гиёҳвандлик моддаси топилди.
Шунингдек, бошқарма ходимлари томонидан Шаҳрисабз шаҳри, Aмир Темур хиёбонида жойлашган “Aмирбек” ресторани масъул раҳбарлари ва ишчи-хизматчилари билан белгиланган карантин чекловларига риоя қилиш бўйича профилактик суҳбат ўтказилаётган вақтда, Китоб тумани, Қайнар МФЙда яшовчи фуқаро СҲ.нинг бежо хатти-ҳаракатлари ходимларда шубҳа ўйғотди. У тўхтатиб текширилганида, унинг ёнидан 10.000 сўмлик купюрага ўралган соф вазни 24 грамм бўлган марихуана гиёҳвандлик борлиги маълум бўлди.
Aшёвий далиллар олиниб, юқоридаги ҳолатлар юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

Text to speech