26 Ноябр 2021 йил 460

Гиёҳвандлик моддасини сақлаб келаётган шахс қўлга олинди

Шаҳрисабз шаҳар ИИБга 2021 йил 25 ноябрь куни тушган хабарга кўра, шу куни соат 08:00ларда, Шаҳрисабз шаҳар ИИБ ходимлари билан вилоят ИИБ ва ДХХ Қашқадарё вилоят Шаҳрисабз шаҳар бўлими ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбир давомида, Шаҳрисабз шаҳар “Хўжамурод Бахши” МФЙда яшовчи Д.М.нинг яшаш хонадони ва ёрдамчи хўжаликлари текширилганида, яшаш хонадонидаги молхонасининг токчасидан сариқ рангли целофан пакетда бўлган, қуритилган ҳолдаги яшил рангли, ўткир ҳидли ўсимликлар борлиги аниқланиб, тегишли тартибда ҳужжатлаштириб олинган. Судга оид кимёвий экспертизасининг Д.М.нинг хонадонидан ҳужжатлаштириб олинган яшил рангли ўткир хидли ўсимликлар, таркибида фенол гуруппасини тутган каннабиноидлар гурухига кирувчи актив модда тетрагидраканнабинол мавжуд бўлган марихуана эканлиги ва уларнинг оғирлиги 10,8 грамм эканлиги, тадқиқкотдан сўнг 10,7 грамм қолганлиги кўрсатилган. Мазкур ҳолат юзасидан Шаҳрисабз шаҳар ИИБ ТБ томонидан Д.М.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 276-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган

Text to speech