Гиёҳвандлик моддаси жиноятга етаклади
Қашқадарё вилояти ИИБ Транспортда ХТБ тезкор ходими томонидан ўтказилган тезкор тадбири давомида, жорий йилнинг 20 февраль куни соат 13:20 ларда Шаҳрисабз шаҳри “Зангирон” МФЙда яшовчи фуқаро А.О Ғузор темир йўл бекатида 4 (тўрт) дона “Спички” ёзувли гугурт қутиларига солинган, таркибида тетрагидроканнабинол гиёхвандлик моддаси бор бўлган қуритилган ҳолатдаги жами соф оғирлиги 10,0 грамм МАРИХУАНА гиёҳвандлик воситаси 1.200.000 сўмга сотган вақтда ашёвий далиллар билан ушланган.
Шунингдек, тезкор тадбир давомида А.О ўз хохиши билан эгнида бўлган эркаклар камзулининг ички чап чўнтагидан оқ қоғоз парчасига ўралган қуритилган ҳолатдаги таркибида тетрагидроканнабинол гиёҳванд моддаси бор бўлган жами соф оғирлиги 0,5 грамм жами 10.5 грамм МАРИХУАНА гиёҳвандлик воситаси борлиги аниқланиб, холислар иштирокида ашёвий далил тариқасида ҳужжатлаштириб олинган.
Бундан ташқари, А.О.нинг ушбу гиёҳвандлик воситаларини ўғли Шахрисабз шахри “Зангирон” МФЙда яшовчи М.Ж.дан олганлиги ҳақидаги кўрсатуви асосида 2022 йил 20 февраль куни соат 18:00 ларда Шахрисабз шаҳри ҳудудида ўтказилган тадбирда М.Ж бинафша рангли полиэтилин пакетга солинган, таркибида тетрагидроканнабинол гиёхвандлик моддаси бор бўлган қуритилган ҳолатдаги жами соф оғирлиги 51,4 грамм МАРИХУАНА гиёҳвандлик воситасини 450 АҚШ долларига сотган вақтда ашёвий далиллар билан ушланган.
Тезкор тадбир давомида М.Ж ўзининг ихтиёри билан Шахрисабз шаҳри, “Зангирон” МФЙдан қора рангли полиэтилин пакетга солинган, таркибида тетрагидроканнабинол гиёҳвандлик моддаси бор бўлган қуритилган ҳолатдаги жами соф оғирлиги 120грамм жами 171.4 грамм МАРИХУАНА гиёҳвандлик воситаси мавжудлигини маълум қилиб, мазкур гиёхвандлик воситаларини тегишли тартибда тақдим қилган. Фуқаролар А.О ва М.Ж.дан олинган жами МАРИХУАНА 181.9 граммни ташкил этади.
Мазкур ҳолат юзасидан, Қашқадарё вилояти ИИБ Транспортда ХТБ ТГ томонидан фуқаролар А.О ва М.Ж.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов харакатлари олиб бориш жараёнида ҳолати юзасидан М.Ж гиёҳвандлик воситаларини “И” исмли танишидан олганлиги ҳақидаги кўрсатуви асосида 2022 йил 21 февраль куни соат 17:00 ларда Китоб тумани ҳудудида ўтказилган тезкор тадбирда Ш.А ўғли З.И билан бирга М.Ж.га қора рангли полиэтилен пакетга солинган, таркибида тетрагидроканнабинол гиёҳвандлик моддаси бор бўлган қуритилган ҳолатдаги жами соф оғирлиги 269,4 грамм МАРИХУАНА гиёҳвандлик воситасини 600 АҚШ долларига сотган вақтда ашёвий далиллар билан ушланган.
Бундан ташқари, тезкор тадбир жараёнида Ш.А яшаш уйи хонадонининг том қисмида ҳам МАРИХУАНА гиёҳвандлик воситаси борлигини, уларни ўзининг ихтиёри билан топширишини маълум қилганлиги ҳолати юзасидан тезкор тадбир иштирокчилари билан унинг хонадонига борилган вақтда яшаш уйининг том қисмида оқ рангли полиэтилен пакетга солинган таркибида тетрагидроканнабинол гиёҳвандлик моддаси бор бўлган қуритилган ҳолатдаги жами соф оғирлиги 770,6 грамм МАРИХУАНА гиёҳвандлик воситасини борлиги аниқланиб, тегишли тартибда ҳужжатлаштириб олинган. Юқоридаги ҳолатларда жами 1,040 грамм МАРИХУАНА гиёҳвандлик воситаси ҳужжатлаштириб олинган.
Юқоридаги ҳолатлар юзасидан жиноят иши доирасида Ш.А.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 273-моддаси 5-қисми ҳамда 25,273-моддаси 5-қисми билан қўшимча айблов эълон қилиниб, унга нисбатан қамоққа олиш тариқасидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.
Мазкур жиноят иши бўйича дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.