25 Феврал 2023 йил 233

Гиёҳвандлик – жирканч иллат

Дунё афкор оммасини жиддий ташвиша солаётган иллатлардан бири бу гиёҳвандликдир. Бу борада ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан гиёҳвандлик моддалари ва наркотик воситаларнинг салбий оқибатлари, жавобгарлиги борасида олиб борилаётган кенг қамровли тадбирлар, тарғибот ва тушунтириш ишларига қарамай айрим шахслар мўмай даромад илинжида заҳри қотилни сақлаш ва ўтказишдан тийилмаяпти. Жумладан, Шаҳрисабз шаҳар ИИБ тезкор  ходимлари томонидан 2023 йил 16 февраль куни соат 15:00ларда ўтказилган тадбирда  яна бир оғу шайдосининг сири фош бўлди.

Шаҳрисабз шаҳар “Тепарлик” МФЙда яшовчи нафақахўр П.И.нинг савдо дўкони кўздан кечирилганда елим идишда марихуана гиёҳвандлик моддаси топилди. Марихуананинг соф оғирлиги 3,2 грамм чиқди.

Айни кезларда Шаҳрисабз шаҳар ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан жиноят иши қўзғатилди.

Text to speech