Гиёҳвандлик - жирканч иллат
Гиёҳвандлик иллатнинг салбий оқибатлари ва жамиятга етказиши мумкин бўлган зарарлари ҳақида кўпчилик яхши билади. Бу борада ёшларнинг тушунчаларини бойитиш ҳамда уларда гиёҳвандликка қарши муросасизлик ҳиссини янада кучайтириш мақсадида Қарши ДУда “Ёшлар - гиёҳвандликка қаршимиз” шиори остида тадбир ташкил этиЛди. Унда вилоят ИИБ ҲПБ, ЖҚБ ходимлари, университет ўқитувчилари ва талабалари иштирок этишди.
Учрашувда гиёҳвандлик касалига мубтало бўлганларнинг кўпида аввало ўзига, сўнг оиласига, касбига ёки ўқишига нисбатан қизиқиши, бефарқлик, лоқайдлик кучайиши таъкидланди. Оддий қилиб айтганда, гиёҳвандлик бу бевақт ўлим, жуда катта моддий ва маънавий фожиа. Юртимиз тинчлиги, халқимиз фаровонлигини таъминлаш учун ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар ходимлари билан бирга қалбида Ватан туйғуси жўш урган ҳар бир инсон ушбу салбий иллатларга бефарқ қарамаслиги, бунинг учун катталар ва ёшлар ҳам ўз ҳиссаларини қўшишлари лозимлиги таъкидланди.
Бугун жамиятда турли мафкуравий ва оммавий маданият хуружлар авж олган давр. Шу боис гиёҳванд моддаларни етиштириш, сотиш, ташиш ва сақлашнинг олдини олишга барча ўз ҳиссасини қўшиши лозимлиги таъкидланди. Юртимизда ҳам бу борада бир қатор ибратга молик ишлар амалга ошириб келинаётир. Жумладан, ички ишлар органлари ходимлари томонидан ҳар йили икки босқичда ўтказиб келинаётган “Қорадори” тезкор профилактик тадбири ҳам ана шу борадаги саъй-ҳаракатларнинг бир дебочасидир.
Тадбирда талаба-ёшларга мавзуга оид ҳужжатли фильм намойиш этилди.