Гиёҳвандлик инсониятни таназзул сари етакловчи энг жирканч иллат
Гиёҳвандлик инсониятни таназзул сари етакловчи энг жирканч иллат. Наркотик моддаларнинг салбий оқибатлари тўғрисида фуқаролар ва ёшларнинг тушунчаларини бойитиш ҳамда уларда гиёҳвандликка қарши муросасизлик ҳиссини янада кучайтириш бугунги куннинг долзарб масаласи. Шу муносабат билан вилоят “Ёшлар маркази”да жорий йилнинг 1 fevral kunidan 1 mart kuniga qadar viloyat hududida manfaatdor idora va tashkilotlar bilan hamkorlikda “Yoshlar orasida giyohvandlik va OIV infeksiyasi tarqalishining oldini olish” kompleks profilaktik tadbiri”ни ўтказиш бўйича йиғилиш бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Республикаси Наркотик моддалар устидан назорат қилиш бўйича миллий маркази, Ички ишлар вазирлиги, вилоят ҳокимлиги ва вилоят ИИБ ҳамда олий таълим муассасалари масъул ходимлари иштирок этди.
Йиғилишда тадбирни намунали ташкил этиш, ёшлар орасида гиёҳвандлик воситаларини тарқатилишини олдини олиш ва бу иллатга қарши кураш энг долзарб масалалардан бири эканлиги таъкидланди. Тадбирда ойликни кенг қамровда олиб бориш, тадбирларга мутахассисларни жалб этган ҳолда гиёҳвандликнинг салбий оқибатлари хусусида очиқ давра суҳбатлари ташкил этиш хусусида сўз юритилди.
Тадбир режасига кўра, ички ишлар органлари ходимлари манфаатдор идора ва ташкилотлар билан тадбир доирасида воҳанинг барча шаҳар ва туманларида ёшлар иштирокида “Ёшлар - гиёҳвандликка қаршимиз” шиори остида учрашувлар ташкил этиб, юзасидан аниқ манзилли дастур асосида тарғибот ишлари амалга оширилмоқда.
Бундан ташқари воҳада фуқаролар томонидан гиёҳвандлик моддаларини экиш, сақлаш ва сотиш каби жиноятларини аниқлаш ҳамда қонунларда белгиланган жавобгарлик борасида тарғибот ишларини олиб бориш масалалари ҳам эътибордан четда қолмаяпти.