Гиёҳванд ҳам, оғуфуруш ҳам қўлга олинди
2021 йил 14 июль куни Қарши шаҳар ИИО ФМБ 2-сонли ИИБ тезкор ходимлари, ҳамда ҲПБ ходимлари, ВИИБ ППХБ ходимлари, Қарши шаҳар ИИО ФМБ ЙҲХБ ходимлари томонидан 2021 йил 14 июль куни ўтказилган “Назорат тартибида гиёхвандлик воситаларини сотиб олиш” тезкор тадбири давомида, Касби тумани “Чўлқувар” МФЙ ҳудудидаги йўл ёқасидаги дала шийпони ёнида, ўзаро оғзаки кейлишув асосида олди сотти қилиш мақсадида тўхташиб келишиб олишган, шундан сўнг, Миришкор тумани Зафар қишлоғида яшовчи П.С билан 2021 йил 14 июль куни соат 15:30 ларда Миришкор тумани “Зафар” МФЙда яшовчи Х.Х.дан тезкор тадбир давомида ишлатиш учун тақдим қилинган 600.000 сўм эвазига суриштирув давомида аниқланган жами 3,1 грамм миқдордаги “Спички” номли гугурт қутига солинган, ўткир хидли, яшил рангли, талқонсимон ҳолатдаги “Марихуанна” гиёхвандлик воситасини харид қилишиб, Қарши шаҳар “Шўртангаз” МФЙ ҳудудида тезкор тадбир иштирокчилари томонидан ушланиб, 3,1 грамм миқдордаги “Марихуанна” гиёхвандлик воситаси холислар иштирокида тегишли тартибда расмийлаштириб олинган. ВИИБ ЭКБнинг 15.07.2021 йилдаги хулосасида, расмийлаштириб олинган “Спички” гугурт қутидаги ўткир хидли яшил рангли майдаланган ўсимлик талқони таркибида фаол гиёҳванд модда тетрагидроканнабинол гиёҳванд моддаси бор ва бу ўсимлик моддаси “МАРИХУАНА” деб аталиши, унинг соф оғирлиги 3,1 г эканлиги, тадқиқотдан сўнг 3,0 г ташкил қилиши кўрсатилган. Мазкур ҳолат юзасидан Қарши шаҳар 3-сонли ИИБ ТБ томонидан П.С ва Х.Х.га нисбатан жиноят иши қўзғатилган.