22 Октябр 2024 йил 1059

“Гиёҳвандликка қарши долзарб ойлиги”

Қашқадарё вилояти ички ишлар бошқармасида жорий йилнинг 1-октябридан 31 октябрига қадар мамлакатимизда ўтказилаётган “Гиёҳвандликка қарши долзарб ойлиги” тадбири доирасида тезкор йиғилиш бўлиб ўтди. Унда вилоят ички ишлар органларининг   тезкор қидирув хизмати, Тергов, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси, йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармалари, патруль-пост хизмати батальони шахсий таркиби иштирок этишди.

Тадбирда сўз олганлар мамлакатимизда гиёҳвандлик воситалари, психотроп ва таркибида кучли таъсир қилувчи моддалар бўлган дори воситаларининг ноқонуний муомаласига қарши курашишда тезкор қидирув тадбирлари самарадорлигини ошириш, бу борада қонунчиликка киритилган ўзгаришлар хусусида иштирокчиларга атрофлича тушунчалар берилди.

Йиғилишда тадбирни намунали ташкил этиш, фуқаролар, айниқса, ёшлар орасида гиёҳвандлик воситаларини тарқатилишини олдини олиш ва бу иллатга қарши кураш энг долзарб масалалардан бири эканлиги таъкидланди.

Тадбирда ойликни кенг қамровда олиб бориш, тадбирларга мутахассисларни жалб этган ҳолда  гиёҳвандликнинг салбий оқибатлари хусусида очиқ давра суҳбатлари ташкил этиш тавсияси берилди. 

Тадбир режасига кўра, ички ишлар органлари ходимлари манфаатдор идора ва ташкилотлар билан “Гиёҳвандликка қарши долзарб ойлиги” тадбири доирасида воҳанинг барча шаҳар ва туманларида ёшлар иштирокида учрашувлар ташкил этиб, юзасидан аниқ манзилли дастур асосида тарғибот ишлари амалга ошириш вазифаси масъулларга юкланди.  

Бундан ташқари, воҳада фуқаролар томонидан гиёҳвандлик моддаларини экиш, сақлаш ва сотиш каби жиноятларини аниқлаш ҳамда қонунларда белгиланган жавобгарлик борасида тарғибот ишларини олиб бориш масалалари ҳам эътибордан четда қолмаслиги қайд этилди. 

Text to speech