Гиёҳвандлик воситасини сотаётган шахс тезкор хизмат вакиллари томонидан ушланди
2022 йилнинг 23 март куни соат 16:00 ларда Чироқчи тумани “Чиял” МФЙда яшовчи Р.Р ва Чироқчи тумани “Чиял” МФЙ Т.У билан учрашиб, Р.Р 100 АҚШ доллари ва 2 млн. сўм эвазига “СПИЧКИ” ёзувли, 10 дона гугурт қутиларда бўлган, яшил рангли, ўткир ҳидли қуритилган ўсимлик баргларини сотиб олган вақтида ИИБ ходимлари томонидан ушланган. Ушбу ҳолат тегишлича ҳужжатлаштирилган. Р.Р.дан ҳужжатлаштириб олинган “СПИЧКИ” ёзувли ўн дона гугурт қутисига жойлаштирилган яшил рангли, қўл билан ушлаб кўрилганда қуруқ ҳолдаги, ўзига хос ўткир ҳидли, майдалнаган ўсимлик моддалари таркибида фаол модда тетрагидроканнабинол мавжуд бўлиб, бу ўсимлик моддалари “марихуана” гиёҳвандлик воситаси эканлиги, марихуана гиёҳвандлик воситасининг жам соф оғирлиги 36,2 граммни ташкил қилиши кўрсатилган. Мазкур ҳолат юзасидан Шаҳрисабз шаҳар ИИБ ТБ томонидан Т.У ва Р.Р.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.