Гиёҳвандлик моддасини етиштирган шахс қўлга олинди
2024 йил 06 июль куни Кўкдала туман ИИБ тезкор ходимлари томонидан, Кўкдала тумани
”Утамайли” МФЙда яшовчи 1954 йилда туғилган Х.И.нинг яшаш уйи кўздан
кечирилганида, хонадондаги мавжуд маккажўхори экилган майдонда 105 туп ва уткир
ҳидли, яшил рангли, шубҳали яъни марихуанна гиёхвандлик ўсимлигига ухшаш
ўсимликларни парваришлаб келаётганлиги аниқланган ва келгусида текшириб кўриш
учун холислар иштирокида хужжатлаштирилиб олинган. Қашқадарё вилояти ИИБ
Эксперт криминалистика марказининг хулосасига кўра ушбу 115 см.дан 200 см.гача
бўлган жами 105 туп нам ҳолдаги ушбу ўсимликлар таркибида терагидроканнабинол
мавжуд бўлиб, булар каннабис гиёхвандлик ўсимлиги эканлиги ва 105 туп марихунна
гиёхвандлик ўсимлигининг умумий оғирлиги 406.980 грамм эканлиги маълум
қилинган.