Гиёҳванд моддалар савдосига чек қўйилди
Деҳқонобод тумани ИИБ ходимлари томонидан 2024 йил 29 март куни соат 16:00 ларда ўтказилган тезкор тадбирда яна бир оғу шайдосининг кирдикорлари фош этилди. Жумладан, Ғузор туманида яшовчи фуқаро А.А. Деҳқонобод тумани, “Завқий” МФЙ ҳудудида Б.К.га 2 дона шаффоф рангли целлофан ўрамлардаги сарғиш рангли ўткир ҳидли 10 дона қуритилган ўсимлик моддаси ва уни қолдиқлари, 10 дона “Сибазон” дори воситаси ва 10 дона “Габанерв габапентин 300 мг” номли кучли таъсир қилувчи дори воситаларини жами 300 минг сўмга сотган вақтида тадбир иштирокчилари томонидан ушланган.
Ушбу
ҳолат юзасидан Деҳқонобод тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов гуруҳи томонидан
Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 273-моддаси 2-қисми билан жиноят иши
қўзғатилиб, айбланувчи А.Ага нисбатан "қамоққа олиш" тарзидаги эҳтиёт
чораси қўлланилган.