Гиёҳванд модда сақлаб келаётган шахс қўлга олинди
2022 йил 20 февраль куни Қашқадарё вилоят ИИБ тезкор ходимлари томонидан Чироқчи тумани “Олмазор” МФЙда яшовчи Р.А.нинг яшаш уйи холислар иштирокида кўздан кечирилганда, яшаш хонадонининг меҳмонхонасидаги курпачалар орасидан 1 дона қора рангли целофан ичида ўткир ҳидли, яшил рангли ўсимлик қуритмалари борлиги ҳамда ушбу целофан ичидан 1 дона “спички” ёзувли гугурт қуттиси ичида ҳам ўткир ҳидли, яшил рангли ўсимлик қуритмасини келгусида сотиш мақсадида сақлаб келаётганлиги аниқланиб, ушбу ашёлар тегишли тартибда холислар иштирокида ҳужжатлаштириб олинган. Қашқадарё вилоят ИИБ ЭКБнинг хулосасида Р.А.нинг яшаш хонадонидан ҳужжатлаштириб олинган 1 дона қора рангли целофан ичидаги ўткир ҳидли, яшил рангли ўсимлик қуритмаси ва целофан ичидаги 1 дона “спички” ёзувли гугурт қуттиси ичидаги ўткир ҳидли, яшил рангли ўсимлик қуритмаси таркибида фаол гиёҳванд модда тетрагидроканнабинол марихуана гиёҳвандлик воситаси эканлиги, унинг яшаш хонадонидан олинган 1 дона қора рангли целофан ичида қуруқ ҳолдаги марихуана гиёхвандлик воситасининг соф оғирлиги 172,4 граммга тенг эканлиги, целофан ичида 1 дона “спички” ёзувли гугурт қуттиси ичидаги қуруқ ҳолдаги марихуана гиёҳвандлик воситасининг соф оғирлиги 5,5 граммга тенг эканлиги кўрсатилган. Мазкур ҳолат юзасидан туман ИИБ ТБ томонидан Р.А.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 25,273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.