Геосиёсий манфаатлар тўқнашуви ва мафкуравий кураш
Қашқадарё вилояти ички ишлар бошқармасида “Геосиёсий манфаатлар тўқнашуви ва мафкуравий кураш” мавзусида “Маърифат дарси” бўлиб ўтди. Унда вилоят ИИБ раҳбарияти, соҳавий хизматлар ходимлари иштирок этишди.
Тадбирни вилоят ички ишлар бошқармаси ММИ ва КБТХ бошлиғининг ўринбосари подполковник Шермуҳаммад Муслимов очди.
Бугун глобаллашаётган дунёда геосиёсат давлатлараро алоқаларга, ўз навбатида, халқаро муносабатларга сезиларли таъсир ўтказаётгани, ҳар бир давлат халқаро муносабатларда ўз манфаатлари устуворлигига эришиш мақсадида барча имкониятларини ишга солишга, куч-қудратидан фойдаланишга ҳаракат қилаётганини таъкидлади. моқда. Геосиёсий манфаатлар тўқнашуви ва мафкуравий кураш кучайган ҳозирги пайтда келгусида миллатлар, халқлар, давлатлар, умуман, инсоният жамиятининг тақдири қандай бўлади, деган савол ғоят долзарб бўлиб турибди.
Тарихнинг далолат беришича, йирик давлатлар, улар томонидан барпо этилган империялар, стратегик мақсадлар йўлида бирлашган давлатлар иттифоқлари, турли кучлар халқаро муносабатлар ва дунё сиёсатининг асосий тамойилларини белгилаб берган ва белгилаб бермоқда. Aйни шу давлатлар ҳозирда ҳам бевосита ёки билвосита ўз сўзини бошқа давлатларга ўтказмоқда, жаҳоннинг геосиёсий харитаси қандай кўриниш касб этишида уларнинг ўрни катта бўлмоқда. Мавжуд бойликларни, хомашё ресурсларини тақсимлаш, жаҳон миқёсида товарлар ва хизматлар нархини белгилашда асосий вазифани ҳал этмоқда. Бошқача айтганда, гегемонликни даъво қилаётган бу давлатлар шу тариқа яшаш ва юриш-туриш қоидаларини белгилаб бермоқда.
Хулоса шуки, кескин кураш ва манфаатлар тўқнашуви кучайиб, миллий ўзлик ва маънавий қадриятларга қарши таҳдидлар тобора ортиб бораётган бугунги давр ҳар биримиздан оқиллик, ҳушёрлик ва фаолликни талаб қилади. Зеро, Президентимиз таъкидлаганидек: “Ҳозирги замонда маънавий нуқтаи назардан “ухлаб ётиш”га, лоқайд бўлишга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ. Барча фожиа ва муаммолар, Ватанга, миллатга, келажакка хиёнат айнан лоқайдликдан бошланади. Яна бир бор айтаман, дунёдаги қалтис вазият, сиёсий “ўйин”лар барчамизни сергакликка ундаши керак. Жаҳонда кечаётган геосиёсий ва мафкуравий жараёнларни чуқур таҳлил қилиб, улардан хулоса чиқарган ҳолда, йўлимизни тўғри танлашимиз зарурлиги иштирокчиларга атрофлича тушунтирилди.