18 Ноябр 2023 йил 817

Гендер тенгликка оид семинар

Қарши шаҳрида Ўзбекистон Республикасида хотин-қизларнинг  жамиятдаги ролини ошириш,  гендер тенглиги ва оила масалалари бўйича комиссияси томонидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенати ҳамда БМТ Тараққиёт Дастурининг “Ўзбекистоннинг миллий гендер стратегиясининг амалга оширилишини қўллаб-қувватлаш орқали тенгликка эришиш лойиҳаси” доирасида  семинар-тренинг бўлиб ўтди.

Кўлами кенг тренингда вилоят ҳокимлиги,  Адлия, Божхона ва Ички ишлар, Статистика бошқармаси, суд органлари ҳамда бошқа ҳамкор ташкилотлар вакиллари иштирок этишди.

Тадбирда Ўзбекистонда гендер тенглиги ва хотин-қизларнинг  имкониятларини кенгайтиришнинг келажагини ўрганиш ва амалиётда учраётган муаммоларни бартараф этиш бўйича иштиокчиларнинг таклиф ва мулоҳазалари тингланди.

Қизғин баҳс ва мунозаралар асосида кечган семинар-тренингда иштирокчиларнинг гендер тенглик борасидаги билим ва малакаси оширилди.

Text to speech