8 Апрел 2022 йил 375

Гашиш гиёҳвандлик воситасини Тошкент шаҳрига сотиш мақсадида олиб кетаётган шахс қўлга олинди

2022 йил 6 апрел куни соат 23:30 ларда, ДХХ, Қашқадарё вилояти ИИБ тезкор ходимлари ҳамда ЙХҲБ ходимлари билан ҳамкорликда Чироқчи тумани “Умакай” йўл-патрул хизмати масканида ўтказилган тезкор тадбир давомида, Сурхондарё вилояти Денов тумани “Амбарсой” МФЙда яшовчи Қ.Б гиёҳвандлик воситаларини қонунга хилоф равишда сотиш мақсадида селофан ўрамларига ўралган “Гашиш” гиёҳванд воситасини ва 1 дона “СПИЧКИ” ёзувли гугурт қуттисига жойланган “марихуана” гиёҳванд воситасини олиб, ушбу гиёҳванд воситаларини Тошкент шаҳрига олиб бориб сотиш мақсадида йўловчи автомашина ҳисобланган Сурхондарё вилояти Денов тумани “Бархаёт” МФЙда яшовчи У.Ф бошқарувидаги “Нексия-3” русумли автомашинасини орқа юкхонасига, сўмкага солинган “Гашиш” гиёҳванд воситасини жойлаб, “марихуана” гиёҳванд воситасини еса чўнтагига солган ҳолатда ушбу автомашина билан Сурхондарё вилоятидан Тошкент шаҳри томон “Ғузор-Самарқанд” йўли бўйлаб олиб кетаётганлиги аниқланиб, Қ.Б.нинг ўнг чўнтагидан соф оғирлиги 1,8 грамм “марихуана” гиёҳванд воситаси ва унга тегишли бўлган сўмкадан селофан ўрамларига ўралган 535,9 грамм “Гашиш” гиёҳванд воситаси ҳолислар иштирокида тегишли тартибда далилий ашё сифатида ҳужжатлаштириб олинди. Чироқчи тумани ИИО ФМБ ҳузуридаги ТБ томонидан Қ.Б.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Text to speech