26 Декабр 2020 йил 458

Футбол бўйича ғолиблари аниқланди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 октябрдаги “Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6099-сонли фармони ижроси таъминлаш мақсадида тумандаги корхона ва ташкилот ишчи-ходимлари ўртасида спортнинг мини футбол тури бўйича "Ҳоким кубоги" мусобақаси ташкил этилган эди.

Туман ҳокими ташаббуси билан ташкил этилган мазкур мусобақа якунланди.

Тенг курашларга бой бўлган ушбу мусобақанинг якуний натижаларига кўра, 1-ўринни туман Жисмоний тарбия ва спорт бўлими жамоаси эгаллади.

2-ўринни туман Ички ишлар бўлими қўлга киритган бўлса, 3-ўринни туман Халқ банки ва туман электр тармоқлари корхонасининг ишчи ходимларидан иборат жамоалар эгаллашди.

Text to speech