Фуқаронинг муаммолари ҳал этилди
Аҳоли билан яқиндан мулоқот қилиш, фуқароларнинг кундалик ва маиший муаммоларига ечим топиш бугунги кун раҳбарларининг энг муҳим вазифаларидан бири. Натижада барча саъй-ҳаракатлар инсон қадри учун тамойили асосида жойларда аҳоли фаровонлиги йўлида бир қатор ижобий ишлар амалга оширилаётир. Жумладан, инсон қадри учун тамойили асосида юртимизда фуқароларга шарт-шароит яратиш, кундалик ва маиший, коммунал соҳалардаги муаммоларни ҳал этишга асосий эътибор қаратилмоқда.
Яқинда вилоят 3-сектори раҳбари томонидан бириктирилган ҳудудлардаги маҳаллалар ва қишлоқлар инфратузилмаси ўрганиш жараёнида ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли қатламлари аниқланди. Хусусан, Қамаши туманидаги “Майда” маҳалласида ижтимоий ҳимояга муҳтож оила сифатида турувчи, Еттиқудуқ қишлоғида яшовчи, уч нафар вояга етмаган фарзанднинг онаси Салтанат Холмуминованинг вилоят 3-сектор раҳбарига қилган мурожаати асосида уйи томини ёпиш ва уйни таъмирлаш учун шифер, страпила, пол-патолок қурилиш ашёлари ҳомийлик асосида олиб берилди. Айни кезларда фуқаро хонадонида қурилиш ишлари бошлаб юборилди.
Бу борадаги бунёдкорлик ишлари вилоятнинг барча шаҳар-туманларида давом эттирилмоқда.