2 Октябр 2021 йил 454

Фуқароликка қабул қилинди

Кейинги пайтларда мамлакатимизда инсон ҳуқуқ ва эркинликлари, манфаатлари давлат аҳамиятига молик масала сифатида қаралмоқда. Бундай ғамхўрлик мамлакатимиз фуқароларидан ташқари фуқаролиги бўлмаган шахсларга ҳам кўрсатилиб, Ўзбекистон Республикаси фуқаролигига қабул қилинмоқда. Жумладан, Қарши шаҳрида анча йиллардан буён фуқаролиги бўлмаган шахс мақомида яшаб келаётган Сохибовлар оиласи ҳам ана шундай имкониятдан баҳраманд бўлишди. Қарши шаҳар ИИО ФМБ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлими томонидан бу оилага Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг идентификация ID-картаси расмийлаштириб берилди.

Бугун Сохибов оиласининг азалий орзулари амалга ошди. Улар Ўзбекистон Республикаси фуқаросига айланди. Энди мамлакатмиз фуқароси деган юксак мақомга эга бўлганидан бениҳоят бахтли эканлигини, шу юртнинг равнақи учун хизмат қилишини билдиришди.

Text to speech