Шу кунга қадар фуқаролиги бўлмаган шахс Ўзбекистон Республикаси фуқаролигига қабул қилинди
Қашқадарё вилояти ИИБ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармаси ва унинг қуйи тизимлари томонидан вилоят ҳудудида яшовчи фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг Ўзбекистон Республикаси фуқаролигини олиш учун хужжатлари қабул қилиниб, уларни Ўзбекистон Республикаси фуқаролигига қабул қилиш бўйича салмоқли кўрсатгичларга эришилмоқда.
Жумладан, Д.Т.Дустмуродова 1993 йилда Тожикистон Республикасидан доимий яшаш учун Ўзбекистон Республикасига кўчиб келган ва шу кунга қадар фуқаролиги бўлмаган шахс гувохномаси билан яшаб келаётган эди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли фармонига асосан Яккабоғ тумани, Мустаққиллик маҳалласида яшовчи Д.Т.Дустмурадова Ўзбекистон Республикаси фуқаролигига қабул қилиниб, унинг азалий орзуси ушалди.
Д.Т.Дустмуродова Давлатимиз раҳбари томонидан амалга оширилаётган изчил ислоҳатларнинг натижасида “Ўзбекистон фуқароси” деган юксак мақомга эришгандан жуда ҳам хурсандлигини, келгусидан Ватанига содиқ фуқаро бўлиб, юрт равнақига ўз хиссасини қўшиш ниятида эканлигини билдирди.
Яккабоғ тумани ИИБ 19-сонли ИИБ Ички миграция ва фуқароликни расмийлаштириш гуруҳи масъул ходимлари томонидан Д.Т.Дустмуродовага Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг ID-картаси уйида топширилди.