Фуқароларни чув тушираётган фирибгар ушланди
2021 йил 23 февраль куни Қарши шаҳар ИИО ФМБ 2-сонли ИИБга тушган хабарга кўра, Қарши шаҳар “Наво” МФЙда яшовчи А.И Қарши шаҳар ИИО ФМБга ариза билан мурожаат қилиб, у ўз аризасида, Қарши шаҳар “Беглар” МФЙда яшовчи К.Ш унга Қарши шаҳар “А.Навоий” МФЙ ҳудудида жойлашган ҳовлисини сотмоқчи эканлигини айтиб, у билан ушбу уйни 2 йил муддатга бўлиб бўлиб тўлаш шарти билан келишиб, ушбу уй учун 2015 йилнинг ёз ойларига қадар 500.000.000 сўм пулларни берганлиги, лекин уйни номига ўтказмоқчи бўлганида Ш.К уйни бошқа шахсга сотиб юборганлигини билиб, уйни пулларни талаб қилиб, шу кунга қадар 150.000.000 сўм пулларни қайтариб олганлиги, қолган пулларни хозирги кунга қадар бермасдан алдаб юрганлигини маълум қилган. Мазкур ҳолат юзасидан Қарши шаҳар ИИО ФМБ ТБ томонидан Ш.К.га нисбатан Ўз.Рес ЖКнинг 168-моддаси 4-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилган.